Қозоғистонда
иккинчи атом электростанцияси қурилади. Мамлакат Бош вазири тегишли қарорни имзолади. Ҳужжат 26 январь куни кучга киради. Иккинчи АЭС Алмати вилоятида, Жамбил туманида бунёд этилади. Таъкидлаш лозимки, чор-атрофдаги минтақалар ишончли ва барқарор
электр таъминотига эга
бўлиши учун ҳар иккила атом электростанцияси жанубда
қурилади. Эслатамиз, 2025 йил августида Алмати вилоятининг Улкен қишлоғи яқинида Қозоғистондаги биринчи атом электростанция қурилишига старт берилганди. Ишлар «Росатом» компанияси раҳбарлигидаги консорциумга топширилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

