«Астана Опера» театри саҳнасида навбатдаги премьера. Халқаро опера академияси
томошабинларга
янги постановкани
тақдим этади. Пойтахт аҳли ва меҳмонлари учун Гаэтано
Доницеттининг «Қўнғироқча» операси тақдим этилади. Ҳозир артистлар ҳам, дизайнер ва либос усталари ҳам фаол тайёргарлик босқисида. Спектакль учун янги
кийимлар тикиляпти. Асосий мақсад – спектаклдаги
либослар ва декорация ёрдамида қадимий кўча театрлари кайфияти ва руҳиятини
кўрсатиб бериш, комедия операси постановкачи режиссёри Николай Куликовнинг нигоҳидаги
манзараларни жонлантириш. Артист юзини оқ грим яшириши, барча образлар контраст рангли либосларда чиқиши кутиляпти. Костюмлар
учун ёрқин газмоллар – жаккард ва парчадан фойдаланиляпти.
Николай Куликов, постановкачи режиссёр:
– Бизда операдан ташқари актёрлик маҳорати ҳам талаб
қилинади. Аммо у одатдаги шаклда эмас. Яккахон чиқиб рол ўйнаши ва куйлаши
етарли эмас. Бизда уйғунлашишнинг муҳим нуқталаридан фойдаланилади. Театр – сунъийлик
юзасига қурилган санъат эмас. Шунинг
учун унда актёрлик маҳорати билан бирга масхарабозлик, цирк, акробатика
элементлари ҳам оз бўлсада кўрсатилиши зарур. Тўла мажмуа қўйилади.
Айсулу Тани, Халқаро опера академияси ижрочи директори:
- Чайковскийнинг ўлмас асари - «Иоланта» операсини
«Астана Опера» театрининг катта залида қўйдик. Навбатдаги постановка – Доницеттининг
«Қўнғироқчи» операси. Уни театрнинг кичик залида намойиш этамиз. Бу – Халқаро
академия яккахонлари фаолиятиятидаги янги йўналиш. Чунки катта ва кичик
залларнинг ўзига хос жиҳатлари бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.