Шимолий Қозоғистон вилоятидан кейин Президент самолёти Қўстанай минтақасига борди. Қосим-Жўмарт Тўқаев вазият билан танишиш учун ҳудуд устидан учиб ўтди. Минтақа ҳокими таъкидлашича, тошқин сабабли олтита туманда фавқулодда вазият эълон қилинди. Бугунги кунга келиб аҳвол меъёрига келди. Сув босиши олдини олиш учун Қаратўмар, Юқори Тобольск ва Желқуар сув омборларидан сувнинг бир қисми қуйи томонга оқтирилиши таъминланмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.