Ҳар куни Қозоғистон
ва Хитой орасидаги «Хоргос» чегараолди ҳамкорлик марказига 30 минг нафаргача
одам келиб-кетади. Ва бу кўрсаткич мунтазам ортиб боряпти. Мамлакатимиздаги ХХР
элчиси Хань Чуньлинь шуни маълум қилди. Осмон ости мамлакати элчихонасида Баҳор
байрамига аталган тадбир ўтказилди. Визасиз кириш-чиқиш, шунингдек, 2024-2025
йиллардаги Хитойдаги Қозоғистон ва Қозоғистондаги Хитой туризми йиллари ўзаро
алоқаларнинг кенгайишига олиб келди. Энг муҳими, олий даражадаги учрашувлар
ўзаро алоқалалрга кучли туртки беряпти. Ўтган йили ХХР раиси Си Цзиньпинь Астанага
келди ва «Марказий Осиё – Хитой» саммитида қатнашди. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт
Тўқаев Осмон ости мамлакатида ўтказилган ШҲС+ саммитида иштирок этди. Икки
томонлама товар айланмаси 49 миллиард долларга етиши ҳам ўзаро алоқалар
кенгайиб бораётганини кўрсатади. Юртимиз экспорти 20 фоизга ортди.
Хань Чуньлинь, ХХРнинг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор
элчиси:
- «Электрон савдоси
Ипак йўли» ташаббуси савдо алоқаларини салмоқли даражада мустаҳкамлади. 2025 йилда
Алашанькоу орқали Хитой ва Европа орасида қатновчи 8 мингтадан зиёд юк поезди
ўтди. Бу - рекорд кўрсаткич. Аввалги йилга нисбатан ўсиш 6,3 фоизга етди. Хитой
компаниялари иштирокида қурилган «Қарағанди — Балхаш» автомагистрали ишга тушди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

