Қозоғистон Президенти янги Конституция кучга кириши
муносабати билан фуқароларга мурожаат қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни
табриклади, ушбу воқеани мамлакат тарихидаги янги босқич дебочаси, деб атади.
Давлат раҳбарга кўра, Асосий қонун кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар,
шунингдек, давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш учун асос бўлади.
Президент 15 март куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида фуқаролар янги
Конституцияни қабул қилиш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлашини эслатди. Қосим-Жўмарт
Тўқаевнинг таъкидлашича, бу танлов Қозоғистоннинг кўп йиллик тараққиётини
белгилаб берди. Давлат раҳбари янги Конституция сиёсий тизимни жиддий янгилаши,
мамлакатдаги ўзгаришлар учун замин яратишини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси
Президенти:
- Ишончим комилки,
чинакам умумхалқ Конституциясининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворига таяниб, биз ўз
олдимизга қўйган барча мақсадларга эришамиз ва жамиятда "Қонун ва
Тартиб", "Меҳнатсеварлик ва Тараққиёт", "Озодалик ва
Табиатпарварлик" каби қадриятларни қарор топтирамиз. Умуммиллий
бирдамликнинг мустаҳкам саҳнига бирлашганча, жаҳон цивилизацияси чўққиларини
забт этамиз, барча фуқаролар истисносиз тенг имконият ва ҳар томонлама
ривожланувчи давлат - адолатли Қозоғистонни барпо этамиз! Ватанимиз равнақига
олиб борадиган режаларнинг муваффақиятига қатъиян ишонч билдираман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

