Янги транспорт лойиҳалари Қозоғистон логистика салоҳиятини оширади

Янги транспорт лойиҳалари Қозоғистон логистика салоҳиятини оширади

Қозоғистон жанубида Сауран шаҳри харобаларига олиб борувчи йўл капитал таъмирдан чиқди. Бу участка «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» йўлагига уланган.  Авваллари ўрта асрларга оид археологик мажмуага етиб бориш учун айланма йўлдан 30 километр юришга тўғри келарди, энди эса масофа икки километргача қисқарди. Қурилиш ишлари давомида эски йўл қопламаси тўла олиб ташланди ва ҳамма ишлар янгидан амалга оширилди. Тошқин сувлари оқиб кетиши учун қувурлар, йўл белгилари, ёритгичлар қўйилди. Объект йўл инфратузилмасини яхшилайди, минтақанинг инвестициявий ва логистик жозибадорлигини оширади.

Нуржан Аширмат, Йўл активлари сифати бўйича Туркистон миллий маркази муҳандиси:

- Сифат назорати доирасида 55 та йўл-қурилиш материали синовдан ўтди. Жараённи синчиклаб кузатдик. Талабларга жавоб бермайдиган материаллар, бизга берилган йўриқномаларга мувофиқ, пудратчи ташкилот томонидан тўлиқ алмаштирилди ва тикланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси