Қозоғистон - ядро
қуролларидан ўз ихтиёри билан воз кечган давлатлардан бири. Унинг ушбу ва бошқа ташаббуслари жорий йилда 80
йиллигини нишонлаётган Бирлашган миллатлар ташкилоти фаолиятида асосий ўрин тутади. Алматида ўтказилаётган илмий-амалий конференция ушбу сана ва мамлакатимизнинг БМТга аъзо бўлганининг
33 йиллигига бағишланган. Учрашув давомида экспертлар ушбу қадам Қозоғистоннинг энг долзарб халқаро муаммолар билан шуғулланиши учун
имконият яратганини таъкидлашди. 2017–2018 йилларда республика ташкилотнинг Хавфсизлик кенгаши таркибида ишлади. Ушбу мавқеидан фойдаланиб, дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш бўйича
фаол иш юритди. Қозоғистон бугунги
кунда ҳам тинчлик ўрнатиш миссияларида ишлаяпти, Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суряпти, турли янги ташаббуслар билан чиқяпти, дея таъкидлашди конференция иштирокчилари.
Жанибек Абдрашов, Қозоғистон
Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Алмати шаҳар ваколатхонаси махсус топшириқлар бўйича элчиси:
-
Бизда БМТнинг ЮНЕСКО, қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссар бошқармаси ва
бошқа, жами, 18 та агентлиги ишлаяпти. Улар барқарор ривожланиш мақсадларига оид барча
масалалар, ижтимоий муаммолар, қочоқлар масаласи бўйича мандатларга эга. Алмати минтақавий хаб сифатида кўп ҳолларда Марказий Осиё дарвозаси
вазифасини бажараяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

