Қозоғистон Евроосиё Иқтисодий иттифоқи давлатлари билан электрон савдо тизимини соддалаштиради. Сенат ЕОИИ Божхона кодекси тўғрисида шартномага киритиладиган ўзгаришларни тасдиқлади. Янги электрон савдо қоидалари унинг ҳуқуқий базасини белгилаб беради, божхона бошқарувини такомиллаштиради, интернет-майдончаларда сотилаётган маҳсулотлар хавфсизлигини назорат қилишни қатъийлаштиради. Бундан ташқари, ўзгаришлар оқибатида бюджетга қўшимча бож тўловлари ва солиқлар туша бошлайди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- «Электрон савдо оператори» тушунчаси ва янги кўринишдаги божхона декларацияси – электрон савдо декларацияси киритилади. Ҳужжатда божхона ишини яхшилаш билан боғлиқ бошқа ўзгаришлар ҳам кўзда тутилган. Қонун Евроосиё Иқтисодий иттифоқи давлатлари орасида электрон савдо соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, деб умид ишонамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

