Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати ҳокими ҳисоботини тинглади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати ҳокими ҳисоботини тинглади

Алматига қилган амалий сафари давомида Қосим-Жўмарт Тўқаев шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида маълумот тинглади. Ҳоким Ербўлат Дўсаевнинг айтишича, 2024 йилнинг икки ойи давомида бюджет даромади 55 фоизга ошди. Инвестициялар ҳажми ҳам 190 миллиард тенгега ортди. Зилзилага бардошлиликни ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар кўрсатилди. Жорий йилда 13 минг бино сейсмоаудитдан ўтказилди. 1 июнгача пилот тартибида Mass Alert замонавий огоҳлантириш тизими ишга туширилади. Сейсмокузатувлар илмий маркази директори Даулет Сарсенбаев Давлат раҳбарига мавжуд бўлган 16 та станциядан 11 таси модернизацияция қилингани, яна 25 та кузатув пункти очилгани ҳақида ҳисобот берди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.