Давлат раҳбари Рим
Папаси Франциск вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев бу хабарни чуқур қайғу билан қабул
қилгани, Понтифик инсонийлик, адолат ва меҳр-муҳаббат ғояларини илгари
сурган буюк маънавий етакчи бўлганини таъкидлади. Х ижтимоий тармоғида Қосим-Жўмарт Тўқаев Папа билан бўлган учрашувларни,
Қозоғистонга қилинган 2022
йилги апостол ташрифини илиқ сўзлар билан эслаган. Франциск
хотираси тинчлик ва конфессиялараро мулоқот ва уйғунлик воизи сифатида
қалбларимизда қолади, дея таъкидлади президент.
Абдумалик Сарманов таржимаси

