Қозоғистон
Марказий сайлов комиссияси Қурултой депутатлигига номзодларнинг партиявий
рўйхатларини қабул қилишни якунлади. Еттита сиёсий
партия Марказий сайлов кмоиссиясига мурожаат этди. Рўйхатларни шакллантиришдаги мажбурий
шартлардан бири - ҳар бир рўйхатда хотин-қизлар, ёшлар ва имконияти чекланган шахслар улуши номзодлар умумий
сонининг 30 фоизини ташкил этиши лозим. Энди ваколатли давлат органлари
номзодларнинг Конституция талабларига мувофиқлигини текширади. Рўйхатга олиш ишлари 23 июлда якунланади. Шу билан бирга,
халқаро кузатувчиларни аккредитация қилиш давом этмоқда. Учта халқаро ташкилот
ва тўртта давлатдан 60 нафар вакил рўйхатдан ўтди.
Мухтар
Ерман, Қозоғистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси
раиси ўринбосари:
– Халқаро кузатувчилар ичида МДҲ Кузатувчилар миссиясидан 4
киши, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясидан 19 киши, EХҲТ
Сайловларни кузатиш миссиясидан 32 кузатувчи, Малдив Республикасидан 2
кузатувчи, Фаластиннинг Қозоғистондаги элчиси, Венесуэла элчиси ва Венгриянинг
Қозоғистондаги муваққат вакили бор. Тегишли аризалар
келиши билан рўйхат кенгайтирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

