Қозоғистонликларнинг дунёга чиқиш имкониятлари ортиб боряпти. Қозоғистон ва Сан-Марино ҳукуматлари виза талабларини енгиллаштириш ҳақида келишиб олди. Икки мамлакатда ўзаро кириш-чиқиш шартлари енгиллашди. Яъни, фуқаролар 90 кунгача визасиз яшаш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан узоқ вақтга қолишни истаганлар мамлакатдан чиқмай туриб тегишли визани расмийлаштириши зарур. Шартнома томонларнинг турли йўналишлардаги ҳамкорлик салоҳиятини оширади, савдо-сотиқ кенгайишига туртки беради, дейди экспертлар. Ташқи ишлар вазирлиги тақдим этган ҳужжат Сан-Маринога ҳам маъқул келганини таъкидлаш лозим.
Айбек Смадияров,
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:
- Кўзда тутилган
шартларга мувофиқ миллий, дипломатик ёки хизмат паспортлари бор бўлган
Қозоғистон Республикаси ва Сан-Марино
Республикаси фуқароларидан туристик, тадбиркорлик ва бошқа мақсадларда бир ёки
бир неча марта 180 кун ичида 90 кундан ошмайдиган муддат давомида кириб-чиқиши
учун виза талаб қилинмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.