Қозоғистон
Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Астана шаҳри бўйича Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс
вакили
Баян Жалмағанбетовани қабул қилди. Қабулда фуқаролар, шу жумладан, имкониятлари
чекланган шахслар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди. Омбудсмен
Давлат раҳбарига соҳада юзага келган вазият тўғрисида
маълумот берди ва қатор таклифларини билдирди. Президент 2023 йил декабрида «Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги
борасида фаолият режаси» тузилганини эслатди, уни рўёбга чиқаришда ваколатли
шахслар асосий ўрин тутишини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев имконияти чекланганларнинг муаммоларини ҳал қилиш
учун ҳокимлик, тегишли вазирлик ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик
муҳимлигини кўрсатиб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

