Қосим-Жўмарт Тўқаев Euronews телеканалига интервью берди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Euronews телеканалига интервью берди

Қозоғистон Президенти Euronews телеканалига батафсил интервью берди. Бокуда бўлиб ўтган СПЕКА саммити майдончасида у хорижий ОАВга юртимизнинг иқтисодий салоҳияти, мамлакатларнинг иқтисодий алоқалари ривожи борасида сўзлаб берди. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби  Берик Уали фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган. Унинг айтишича, Европанинг кундалик узлуксиз ахборот телеканали журналисти билан бўлган суҳбат давомида Президент Қозоғистонда иқтисодиётни карбонсизлантириш ва диверсификациялаш бўйича режалар, мамлакат энергобалансида, хусусан, кўмирдан фойдаланишни мунтазам камайтириб бориш орқали экология муҳофазаси бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар борасида ахборот берган. Таъкидланишича, Euronews мазкур суҳбатни шу ҳафтада эфирга узатишни режалаштирган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.