Қозоғистон Қирғизистонга 1,3 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритди

Қозоғистон Қирғизистонга 1,3 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритди

Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар кенгайиб боряпти. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, сўнгги йилларда товар алмашинуви мунтазам ортиб боряпти ва йилига 1,5 миллиард доллардан ошди. Уни янада кенгайтириш учун салоҳият етарли. Томонлар бу кўрсаткични икки марта, 3 миллиард долларга етказиш ниятида. Бунинг учун Қозоғистон – Қирғизистон чегарасида Саноат савдо-логистика мажмуаси ишга туширилиши режалаштирилган. Айни вақтда, маҳсулотлар номенклатураси ортиши мўлжалланяпти. Икки томонлама бизнес-форумлар ўтяпти, савдо миссиялари мунтазам ташкил этиляпти. Минтақавий алоқаларни кенгайтиришга эътибор бериляпти. Бугунги кунда Қозоғистон Қирғизистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари учлигига киришини алоҳида таъкидлаш лозим. Шу кунгача юртимиз қардош мамлакат иқтисодига 1,3 миллиард доллардан зиёд инвестиция киритди.

Абдумалик Сарманов таржимаси