Қозоғистонда товар келиб чиқиши реестри жорий этилади

Қозоғистонда товар келиб чиқиши реестри жорий этилади

Қозоғистонда жорий йилда товар келиб чиқиши реестри жорий этилади. У 2026 йил 1 январгача амалда бўладиган «СТ-KZ» сертификатлари ва саноат сертификатлари ўрнини босади. Мажилис товарлар ишлаб чиқарилган давлатни белгилаш масалалаори бўйича қонунни иккинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжатни тақдим этган депутат Муқаш Искандиров таъкидлашича, лойиҳага бир қанча ўзгаришлар киритилган. Уларга кўра, энди реестрдан ўрин олиши учун ишлаб чиқарувчи энг кам миқдордаги ишлаб чиқариш ва технологик ишларни амалга оширганини намойиш қилиши зарур. Бунинг учун ҳужжат сифатида фото- ва видеоматериаллар талаб қилиниши мумкин. Натижада, ҳалол бўлмаган иштирокчилар рўйхатдан олиб ташланади, мамлакат ичида иш юритаётган ишлаб чиқарувчилар аниқланади. Реестрга киритилган корхоналар давлат ёрдами олиш, алоҳида тартибда ўтказиладиган харидларда қатнашиш имконига эга бўлади. Бу соҳа учун ваколатли орган этиб Саноат ва қурилиш вазирлиги белгиланди.


Мукаш Искандиров, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:


- Қозоғистон товар ишлаб чиқарувчилари реестридан чиқариш тўғрисида ваколатли орган - Саноат ва қурилиш вазирдиги қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи бериш тўғрисида таклиф қўллаб-қувватланди. Шикоятлар ваколатли орган тузган комиссия томонидан кўриб чиқилади. Шикоят қилиш механизми, уни кўриб чиқишда «Атамекен» тадбиркорлар миллий палатаси ва соҳа ҳамжамиятлари вакиллари албатта қатнашиши зарурлиги масаласи қонун ости ҳужжатларда акс эттирилади.


Астана, Алмати ва Чимкент учун ягона дизайн-код белгиланади


Давлат раҳбари топшириғига кўра яна битта қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Пойтахтда ва республика аҳамиятига эга шаҳарларда ер муносабатлари, меъморчилик, қурилиш, миграция, реклама, экология масалаларидаги муаммоларни ҳал қилувчи ҳужжатга кўра Астана, Алмати ва Чимкент учун ягона дизайн-код белгиланади. Мажилис пойтахт ва республика аҳамиятига эга шаҳарларни ривожлантириш тўғрисидаги қонунчиликка ўзгаришларни биринчи ўқишда маъқуллади. Унга кўра очиқ майдонларда аудиореклама тарқатиш, тротуарлар, велосипед, автомобиль йўллари ва кўчаларда реклама қўйиш тақиқланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси