Қозоғистонда шакар ва дон нархи ошишига асос йўқ. Марказий коммуникациялар хизматида ташкил қилинган брифингда «Озиқ-овқат корпорацияси миллий компанияси раиси» ўринбосари Самат Тенбаев маълум қилишича, фақат Жетису вилоятининг ўзида жорий йилда қанд лавлаги етиштириш 30 фоизга ортган. Нотиқ фикрича, мазкур экинни етиштираётган фермерларга бериладиган субсидия нархи ошгани шундай натижа берган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари баланси ижобий. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4 фоизга ошган. Асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми 15 фоизга кўпайган. Шунга қарамай, баъзи маҳсулотлар тақчиллиги кузатилиши мумкин, чунки ташқи факторлар таъсири анча кучли.
Айдар Абилдабеков, Қозоғистон
Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги қўмита раиси:
- Ташқи бозорлар
Қозоғистонга анча катта таъсир кўрсата олади. Шунинг учун атайин гуруч ярмаркаси
ўтказдик. Минтақалардаги ташкилотлар, ҳокимликлар билан бирга Қизил Ўрдада бу
маҳсулотнинг улгуржи савдоси ташкил этилди. Серик Макашевич ўзи борди, шартномалар
тузилди. Корпорация гуруч захираси учун шартномаларга катта маблағ ажратди.
Шу билан бирга, мамлакат Қозоғистон донини сотиш учун
янги бозорларни изламоқда. Хитойга йил бошидан буён беш юз минг тонна
Қозоғистон буғдойи жўнатилди. Келгуси йилларда экспорт ҳажми 1 миллион тоннага
етади.
Самат
Тенбаев, «Озиқ-овқат кодпорацияси милий компанияси» ҲЖ бошқарув раиси ўринбосари:
-
Биз Қозоғистоннинг анъанавий бозорларида, Марказий Осиёда буғдой, буғдойни
қайта ишлаш маҳсулотлари сотувида рақобат кучайганини кузатяпмиз. Биз бу
ҳудудга 5 миллион тоннагача маҳсулот юборамиз. Рақобат кучайгани сабабли апрель
ойидан бошлаб янги бозор - Хитой Халқ Республикаси билан фаол ишлай бошладик. Маҳсулот
юборишни чеклаётган асосий нарса: инфратузилмалар етишмаслиги, етарли ҳажмида маҳсулот ташиш имкони йўқлиги. Ярим
йил ичида ярим миллион тонна маҳсулот чиқара олдик. Бу фақат бизнинг ташкилот
эмас, дон бозорининг барча иштирокчилари юборган маҳсулот миқдори. Бир миллион тоннага
етказиш ниятидамиз. Назарий жиҳатдан Хитой 3-5 миллион тоннагача харид қила
олади, энг яқин қўшнилар сифатида Марказий Осиё бозори учун ҳам курашиш лозим.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.