Энергетика соҳасида 17 триллион тенгелик лойиҳалар тайёрланди

Энергетика соҳасида 17 триллион тенгелик лойиҳалар тайёрланди

Қозоғистонда энергетика соҳасида 17 триллион тенгелик қийматга эга 60 та инвестициявий лойиҳалар тайёрланди. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, улар асосан янги ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйишга қаратилган. Газни қайта ишлаш корхоналари қурилади. Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи 12 миллион тоннагача, Павлодардаги завод 8 миллион тоннагача маҳсулот бера бошлайди. Тикланувчи энергия манбалари, нефть-газ кимёсини ривожлантириш мўлжалланган. Натижада, энерггетика хавфсизлигини таъминланади, энергетика объектларига инновациявий технологиялар кириб келишига имконият яратади. Атроф муҳитга салбий таъсирни камайтиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.