Аналитикадан
маркетплейс, бизнес ва ҳуқуқий хизматларгача. Astana Hub Марказий Осиёнинг
ягона рақамли майдончасини ривожлантириш бўйича Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг
қўшма лойиҳаси доирасида Market Entry Accelerator дастурлари учун Demo Day
ташкил қилди. Қўшни давлатдан келган қатнашчилар ўз маҳсулотларини тақдим этди.
Ўнта ўзбек стартапи ўз ечимларини Қозоғистон бозорида синовдан ўтказди, рақамли
маҳсулотларини маҳаллий шароитга мослаштирди ва маҳсулотини сотди. Пойтахт
технопарки айни вақтда Қозоғистон жамоалари Ўзбекистонда шундай дастурдан
ўтаётгани ҳақида маълумот берди. Бу эса маҳсулотларнинг ҳудуди кенгайиши ва
мамлакатларнинг технологик коллаборациясини мустаҳкамлайди.
Ербўл Ахметов, Astana Hub Бизнес-дастурлар
офиси директори:
- Ҳар икки
томоннинг розилигига кўра, Ўзбекистон стартаплари бозоримизга чиқиши, ўз
маҳсулотларини мослаштириши учун Қозоғистонда Market
Entry ташкил этдик. Айни вақтда Ўзбекистон IT-парки ҳам
шу иш билан боғлиқ. У Қозоғистоннинг 10 та стартапини қабул қилди. Улар ҳозир
ўз лойиҳаларини Ўзбекистонда синаяпти, бозорига мослаштиряпти. Бизда бошқа давлатлар
стартаплари учун ҳам дастурлар бор. Қирғизистон, Тожикистон, Монголия,
Озарбайжон учун ҳам иш юритамиз. Ривожланишига
ёрдамлашамиз.
Demo Day анжуманининг асосий иштирокчиларидан бири — ҳуқуқ бўйича
Tuzuk сунъий идрок майдончаси. Минглаб ҳуқуқшунослар ва компаниялар сервис
хизматидан фойдаланяпти. Майдончанинг ҳаммабоп алгоритми бошқа давлатларда ҳам
ундаги ечимлардан фойдаланиш имконини беради. Бугунги кунда жамоа уни Қозоғистон
қонунчилик базасига интеграция қилди. Бу эса бир вақтнинг ўзида Марказий
Осиёдаги бир қанча юрисдикцияларда ишлаш имконини яратади.
Аскар Жуманов, PHD, TUZUK майдончаси асосчиси:
- Ўзбекистон ҳуқуқий хизматлар бозори 100 миллион долларни ташкил қилади, Қозоғистоннинг бундай бозори 2,5 марта кенг. Шунинг учун, албатта, бошқа давлатларга нисбатан, Legal Tech Қозоғистон учун жуда жозибали ечим. Биз бутун Марказий Осиё бозорини қамраб олиш ниятидамиз. Сўнгра бошқа давлатларга чиқамиз. Энг яқин қўшнилар – Россия, Озарбайжон, бошқа давлатларга кириш арафасидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

