Хитой қозоқ миллий маҳсулотларини дунё бозорига чиқаради

Хитой қозоқ миллий маҳсулотларини дунё бозорига чиқаради

Хитойлик инвесторлар қозоқ миллий маҳсулотларини дунё бозорига олиб чиқмоқчи. Туркистонда жойлашган қўшма корхона сифатида рўйхатдан ўтказилган. 7 миллиард тенге қийматга эга, Марказий Осиёда тенги йўқ бу лойиҳа қуритилган туя сути тайёрлаш учун мўлжалланган. Ҳозирча унда 15 минг тонна маҳсулот қабул қилинади. Тўла кучга кирганидан кейин у 100 тоннагача сут қабул қилиб, қайта ишлай олади. Ҳозирча тайёр маҳсулот Хитойга экспорт қилиняпти. Келажакда Россия ва Европа мамлакатларига маҳсулот жўнатиш мўлжалланган. Қайта ишлаш корхонаси замонавий ускуналар билан жиҳозланган. 

Хи Жи Чиян, ишлаб чиқариш цехи бошлиғи: 

- Чор-атрофдаги туя хўжаликларидан келтирилган сут олдинига мазкур цехга келиб тушади. Таркиби текширилади, фильтрдан ўтказилади. Зарарсизлантирилади. Тозаланган сут ишлаб чиқариш цехига юборилади. У ерда яна бир қайта ишлов берилгач, қуритилган кукун ҳолига келади. Ҳамма ишлар рақамли технологиялар ёрдамида бажарилади. Сутга ишлов бериладиган цехга фақат махсус кийим кийган технологлар кириши мумкин. Маҳсулот сифати дунё стандартлари мос бўлиши шарт.

Натижада, мамлакатимиз компаниялари Хитой бозорига қуритилган бия сути етказиб бера олади. Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунгача маҳсулот билан боғлиқ аниқ Хитой стандарти бўлмагани сабабли маҳсулот экспорт қилиш имконияти бўлмаган. Қозоғистон расмий хат билан чиққач, Осмон ости мамлакати маҳсулотга қўйиладиган тегишли талабларини тасдиқдан ўтказди. Келаси йилдан бу борада ишлар юришиб кетади. Таъкидлаш лозимки, бу стандартларнинг қабул қилиниши тадбиркорлар учун имкониятлар очиб беради, экспорт ҳажмини оширишга ёрдам беради. Қозоғистон мазкур маҳсулотни фақат ички бозорда эмас, ташўқи бозорда ҳам сота бошлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси