Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, республика бўйича биринчи босқичда икки ярим мингта грант ажратилиши режа қилинган. Уларнинг ҳар бири 1 миллион 380 минг тенге миқдорида. Иштирокчи маблағни фақат бир марта олиши мумкин. Вазирликда таъкидланишича, грант талабгорнинг бизнес-салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун ишлатилади. Алоҳида эҳтиёжга эга шахслар, «қондош» мақомидагилар, минтақалараро мигрантлар, кам таъминланган ва кўп болали оилалар, ижтимоий заиф қатлам вакиллари давлат ёрдамидан фойдаланиши мумкин. Номзод сўнгги 3 йил ичида «Бастау Бизнес» лойиҳасига мувофиқ тадбиркорлик асосларини ўқиб-ўрганган бўлиши шарт. Таъкидлаш лозимки, грант учун аризалар ягона дарча – «Business.enbek.kz» портали орқали қабул қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси