Қозоғистон ва Саудия Арабистони: Инвестициявий лойиҳалар рўёбга чиқарилади

Қозоғистон ва Саудия Арабистони: Инвестициявий лойиҳалар рўёбга чиқарилади

Қозоғистонда 2025 йилгача араб инвестициялари ҳисобидан янги ТЭМ объекти қурилади.  Қуввати 1 ГВт бўлган йирик шамол электростанцияси Жетисуда барпо этилади. Томонлар лойиҳани муҳокама қилишда давом этяпти. Ҳукумат йиғилишида Алихан Смаилов таъкидлашича, Саудия Арабистони билан олиб борилаётган барча, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва металлургиядаги қўшма инвестициявий лойиҳаларни мувофиқлаштириш ишларини фаоллаштириш керак. Дипломатия хизмати, Қозоғистоннинг Жиддадаги элчихонаси,  «Kazakh Invest» миллий компанияси ва бошқа манфаатдор органлар ҳамда ташкилотлар ишларни жадаллаштириш зарур, дея таъкидлади Бош вазир. Шу жумладан, эҳтимолий лойиҳалар рўйхатини тузиш устида ишлаш керак. Бундан ташқари, Бош вазир ҳукуматлараро комиссия йиғилиши арафасида икки давлат тадбиркорлари иштирокида мавзуга мос бизнес-форум ташкил қилиниши лозим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.