Қозоғистон АҚШга экспортни кенгайтиради

Қозоғистон АҚШга экспортни кенгайтиради

Мамлакат қўшимча 800 миллион долларга 90 турдаги маҳсулот етказиб бера олади. Бош вазир сайтида маълум қилинишича, 2022 йилда Америка Қўшма Штатларига 1,2 миллиард доллар миқдорида товар жўнатилган. Маҳсулот алмашиш 40 фоизга ортди ва 3 миллиард долларга етди. АҚШ инвестиция  киритиш бўйича ҳам пешқадамлар қаторида. Ўтган йили жалб этилган капитал ҳажми икки марта ошган ва 5 миллиард долларга етган. Давлатлар энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, экология йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси