Қозоғистонликлар депозитида 28 триллион тенге маблағ бор

Қозоғистонликлар депозитида 28 триллион тенге маблағ бор

Қозоғистондаги депозитлар миқдори тарихий рекордини янгилади. Тўпланган умумий маблағ 28 триллион тенгега етди. Июль ойида улар ҳажми яна 3,3 фоизга кўпайган. Шу тариқа, йиллик ўсиш 11 фоизга етди. Аналитиклар фикрича, доллар ҳисобида олинган омонатларни тенгеда қайта ҳисоблаш туфайли шундай хулосага келинган. Миллий валютадаги депозитларда ҳам ўсиш бор. Июль ойи охирида  базавий ставка 14,5 фоизга кўтарилганди. Молиявий аналитик Андрей Чеботарёв фикрича, юқори базавий ставка иқтисодий ўсишни секинлаштиради.

Андрей Чеботарёв, молиявий аналитик:

- Кредитга туртки берилмади ҳисоб. Бизнес 20 фоизга яқин кредитни кўтара олиши учун қанча даромад олиши кераклигини тасаввур қилинг. Ҳозир иқтисодий ўсиш фақат имтиёзли кредитлар ҳисобига амалга ошириляпти, аҳоли учун кредит дастурлари жуда кўп. «7-20-25» ипотекаси, имтиёзли автокредит ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бизнес учун эса «Бизнес йўл харитаси», «Оддий нарсалар иқтисодиёти» кабилар бор. Улар инфляциядан қуйи ставкада, 4, 6, 7 фоиз устама билан молиялаштирилмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.