Сингапур-Қозоғистон товар айланмаси 1,5 миллиард долларга етди

Сингапур-Қозоғистон товар айланмаси 1,5 миллиард долларга етди

Қозоғистон элчиси Асқар Қуттиқадам ҳамда Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб учрашувида шундай маълумот берилди. Мамлакатимиз вакили унга ишонч ёрлиғини топширди. Президент қароргоҳидаги тантанали маросимдан сўнг Асқар Қуттиқадам Сингапур Президенти қабулида бўлди. Элчи мамлакатимизда ўтказилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Ҳалима Ёқуб ўз навбатида Қосим-Жўмарт Тўқаевни давлат ташрифи билан Сингапурга таклиф қилди.

АСҚАР ҚУТТИҚАДАМ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СИНГАПУРДАГИ ЭЛЧИСИ:

- Президент хонимни Қозоғистонда юз берган сўнгги воқеалар, июндаги конституциявий референдум ва ноябрдаги президент сайловлари натижаси билан таништирдим. Тарихий ўзгаришлар сиёсий жараёнлар очиқлиги ва шаффофлигининг янги стандартларини белгилаб бериши таъкидланди. Адолатли Қозоғистон бунёд этиш зарурати тилга олинди.

Таъкидлаш лозимки, йилнинг биринчи ярмида Сингапур Қозоғистон иқтисодиётига 650 миллион доллар инвестиция киритган. Шу кунларда Қозоғистонда мазкур давлат сармояси иштирокида тузилган 120 та компания ишлаб турибди. Мамлакатлар транспорт логистикаси, тадбиркорлик туризми, инфратузилмалар, қишлоқ хўжалиги ва айти соҳаларида ҳамкорлик қилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси