Қозоғистонда яна битта махсус иқтисодий зона яратилади

Қозоғистонда яна битта махсус иқтисодий зона яратилади

Қозоғистонда яна битта махсус иқтисодий зона яратилиши кутиляпти. Саноат ва қурилиш вазирлиги тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади. Қизил Ўрда вилоятидаги «Қўрқит ота» зонаси учун 100 гектар ер ажратилади. Унда дунё стандартларига мос замонавий саноат-ишлаб чиқариш мажмуалари очилади. Шунингдек, янги махсус иқтисодий зона мамлакат транспорт-логистика салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутиляпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси