Агротуризм
Қозоғистон учун янги трендга айланди. Бу шаклдаги таътил мегаполислардан узоқда
дам олиш, фермерлар, маҳаллий анъаналар ва маданият билан танишиш имконини
бергани сабабли тобора оммалашиб боряпти. Астанадан юз километр масофадаги
мини-ферма туристларни мамнуният билан кутиб оляпти. Бу ерда эчки, сигир ва
парранда боқилади. Ферма 10 йил аввал иш бошлаган,
ўтган йили эса тўлақонли туристик зонага айланди. Бу ерга
ҳар куни қозоғистонлик ва хорижлик меҳмонлар ташриф буюради. Улар экологик тоза
маҳсулот билан танишади, жониворлар билан мулоқот қилади.
Лейла
Семёнова, тадбиркор:
-
Сайёҳлар ўзлари кела бошлашди, кўпчилик болалар сигирни отдан, қўйни
эчкидан ажрата олмаслигини билмаган эканман. Ота-оналар болаларини олиб келади,
улар жониворларни томоша қилади, силайди.
-
Катя — шаҳар боласи. Бу нарсаларнинг ҳаммаси унинг учун экзотика. Бунақасини ҳали кўрмаган. Ҳақиқий эчки
болаларини боқишни тасаввур ҳам қилолмасди. Қандай ҳиссиётларга бой кун
бўлганини тасаввур қила оласизми? Менимча, бу ишни кенгайтириш, ривожлантириш
керак.
-
Бугун эчкиларни боқиш менга ёқди, жуда мароқли экан. Улар ажойиб, ранги ҳам
ғаройиб. Биз кеча пишлоқ, сут, қаймоқ ва бошқаларни татиб кўрдик. Жуда мазали
экан. Менга ёқди.
Қозоғистонда
агротуризмни ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилади. Мажилисда фермерлар ўз
участкаларида шундай фаолият тури билан шуғулланишга
имкон берувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

