Соғлиқни сақлаш, таълим, геология разведкаси, қайта ишлаш саноати, туризм ва бошқа соҳалардаги ғояларни молиялаштириш учун маблағ ажратилади. Қозоғистондаги барча илмий ташкилотлар ва кашфиётчилар қатнашиши мумкин бўлган лойиҳалар танлови бошланди. Бунинг учун жами 18 миллиард тенге берилади. Энг яхши 60 та ишланма саралаб олиниши режалаштирилган.
Танлов талабига кўра, ишланма уч йил ичида тўла ишлаб чиқилиши, ниҳоясига етказилиши, қўшимча молиялаштириш грантнинг камида 20 фоиини ташкил этиши керак. Илмий танловда таркибида беш кишигача бўлган жамоалар қатнаша олади. Аризалар is.ncste.kz автоматлашган ахборот тизими орқали қабул қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.