Радиофармпрепаратлар туфайли қозоғистонлик шифокорлар саратонни аниқлайди

Радиофармпрепаратлар туфайли қозоғистонлик шифокорлар саратонни аниқлайди

Тўрттаси онкологик касалликлар – безлардаги саратон, нейроэндокрин ва суяк-тўқима тизимидаги патологияларни аниқлайди. Икки препарат Президент иш бошқармаси тиббий маркази базасидаги ядро тиббиёти марказида чиқариляпти.

Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Президент ишлари бошқармаси тиббий маркази раҳбари:

– 3 тадан препарат ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Бу йил иккитаси чиқа бошлади, июнь-июлда 3-радиофармпрепарат чиқади.

Авваллари бундай препаратлар олиш учун хорижга чиқишга тўғри келарди.  

Мақсат Жайимбаев, Қозоғистон Республикаси Президент ишлари бошқармаси тиббий маркази радиоизотоп диагностикаси шифокори:

– Бу радофармпрепаратларни четдан олиб келиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки дезоксиглюкозанинг ярим парчаланиш даври 109 минут. Шунча вақт ўтиши билан самарадорлиги икки марта камаяди.

Яқин кунларда учинчи радиофармпрепарат чиқади, у диагностика таҳлиллари имкониятларини оширади. Таъкидлаш лозимки, бу дорилар мамлакат миқёсида биринчи марта ишлаб чиқариляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси