Қозоғистонлик ўқувчи экологик тоза маҳсулотлар чиқаришга доир стартап яратишни таклиф қилди. Кичик корхонада ўн беш ёшли Адам Михальков ўз саломатлигини қадрловчилар учун мукаммал ширинлик тайёрлайди. Улар қаторида қуритилган олма, нок, банан, ифорли пастилалар бор. товар харидорини топмоқда, чунки юз фоиз табиий маҳсулотлардан тайёрланган. Яқин келажакда қўстанайлик тадбиркор ассортиментни кенгайтиришни режалаштирган. У сабзавот чипслари чиқармоқчи. Ҳозирча маҳсулотини Адам интернет орқали сотади. Тадбиркор магазинлар билан ҳам музокара юритяпти.
Адам Михальков, тадбиркор:
- Уйда дегидратор, деб номланган махсус машина бор, унинг ёрдамида маҳсулот чиқарилади. Шунингдек, меваларни кесувчи аппарат ва зарур ускуналар — пичоқлар, тахталар, зарур эҳтиёт қисмлар ҳам олинган. Қуритиш иши 12 соат давом этади, сўнгра қадоқлаш ва сотиш иши амалга оширилади. Очиғини айтсам, баъзи дўстларим оддий чипслар чиқарганим маъқуллигини айтяпти. Лекин менинг атрофимдагилар ҳар қандай лойиҳамни қўллаб-қувватлаши аниқ.
Қўстанай вилояти ҳокмилиги Жамоат тараққиёти бошқармаси қошидаги жамоат жамғармаси стартаплар танловида ғалаба қозониши тадбиркор ишлаб чиқариш ташкил этишига туртки берди. Олинган маблағни Адам ускуналар харид қилиш учун ишлатди.
Абилайхан Какенов, Қўстанай вилояти ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари ўринбосари:
- Асосий эътибор имкон қадар кўпроқ жамият учун фойдали ғояларини рўёбга чиқаришни истовчи, ташаббускор ёшларни жалб қилишга қаратилди. Янгиликлардан бири шундаки, лойиҳалар йил охирида эмас, ўртасида молиялаштирила бошланди. Биринчи навбатда биз фаолиятни мувофиқлаштириш, натижаларни кузатиб бориш, яратилган маҳсулотни кўришни истадик.
Абдумалик Сарманов таржимаси