Рассом, мусиқачи, ҳунармандлар, кино ва киберспортга эътибор қаратилади. Маданият ва спорт вазирлиги қошидаги департамент шу иш билан шуғулланади, махсус жамғарма тузилади. «Креатив саноат» тушунчасини изоҳловчи қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган. Ижодни тижоратлаштириш учун Тадбиркорлик кодексига қўшимчалар киритилади.
Талант Рамазанов, ҳуқуқшунос:
- Январь ойида креатив саноат вакиллари ва йирик инвесторлар учрашди. Улар ушбу йўналишдаги бир қанча лойиҳани ривожлантириш, молия киритиш ниятида.
Қайрат Садвақасов, «Kazakh Tourism» бошқарув раиси ўринбосари:
- Вазифалардан бири – ижодкорларимизни хориждаги йирик биенналеларга, арт-ярмаркаларга олиб чиқиш. Йил давомида ижодкор маълум бир циклдан ўтади, турли майдончаларда чиқади, картиналари ўз-ўзидан қимматлашади, чунки уларни хусусий галереялар, хусусий коллекционерлар кўради.
Абдумалик Сарманов таржимаси