Шукрона куни – кўпмиллатли халқнинг бирлиги рамзи

Шукрона куни – кўпмиллатли халқнинг бирлиги рамзи

Тинчлик, тотувлик, дўстлик ва эзгулик байрами! Шукрона куни – мамлакатимиз кўп этносли халқининг умумий тарихи ва бирдамлиги тимсоли бўла олади. Қозоғистон халқлари ассамблеяси тажрибаси – бутун дунё учун намуна бўла олади. Бугунги кунда республикада 130 дан кўпроқ этнос вакиллари яшайди. Кўп йиллар мобайнида бу кун барча фуқаролар учун эзгу анъанага айланди ва уларнинг ўзаро ишончи, алоқаларини тамсил этади, деб ҳисоблайди Евроосиё миллий университети Қозоғистон халқи Ассамблеяси кафедраси мудираси Наталья Калашникова.

Наталья Калашникова, Л.Н.Гумилев номли Евроосиё миллий университети «Қозоғистон халқи Ассамблеяси» кафедраси мудири:

- Бу кун хотиралар билан боғланган. Кўп йиллар муқаддам Қозоғистон заминига зўравонлик билан кўчириб келтирилган ва жойлаштирилган этнослар ёдида сақланиб қолган хотира билан. Бугунги кунда кўплаб, шу жумладан, илмий-эксперт майдончаларида этномаданий бирлашмалар илмий-эксперт ҳамжамияти ўша аср, ўша даврни тилга олмоқда. У абадий унутмаслигимиз лозим бўлган нарсаларни, Қозоғистонда барча этник гуруҳлар тилга олаётган шукрона сўзларини таъкидлаб кўрсатмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси