Туркистоннинг туристик салоҳияти ортмоқда

Туркистоннинг туристик салоҳияти ортмоқда

Ўтган йили минтақадаги муқаддас қадамжолар ва тарихий ёдгорликларни 1 миллиондан зиёд одам зиёрат қилган. Жами 1 минг 600 та объект рўйхатга олинган. Улар туризмни ривожлантиришга алоҳида ҳисса қўшмоқда. Саёҳатчилар учун Хожа Аҳмал Яссавий мақбараси алоҳида аҳамиятга эга. Ўтган йили ЮНЕСКО Инсоният маданий мероси рўйхатига киритилган иншоотни 800 минг нафардан зиёд саёҳатчи томоша қилган. Таъкидлаш лозимки, сайёҳларга самарали хизмат кўрсатиш мақсадида шаҳарда «Саёҳат маркази» ишлаб турибди.

Мурат Тастанбеков, «Ҳазрат Султон» тарихий-маданий музей-қўриқхонаси  директори ўринбосари:

- «Ҳазрат Султон» давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонасига келаётганлар сони тобора ортяпти. Ёзда зиёратчилар кўп бўлади. Май ойида ҳам. Ўтган йилги маълумотларга кўра, бир ойда 119 минг зиёратчи келган.

Бундан ташқари, Туркистон вилояти туризм бошқармаси BBC телеканали билан шартнома имзолаш ниятида. Бу ҳужжат минтақа туристик салоҳиятини халқаро даражада оммалаштириш имкониятини беради.

Нурдаулет Медеуов, Туркистон вилояти туризм бошқармаси бўлим раҳбари:

– Турли тадбирлар ўтказиш режа қилинган. Шулардан бири – халқаро туристик кўргазмаларда қатнашиш ва хориждаги туристик фирмаларни жалб этиш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтириш. Шунингдек, танишув турлари ташкил этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси