Озарбайжон
пойтахтида Қозоғистон маданияти кунлари ўтяпти. Бу тадбир икки халқни
яқинлаштириш, алоқаларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш сари қўйилган яна бир
қадам бўлди. Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Администрации Озарбайжон
Президенти ёрдамчиси – Президент девони ташқи сиёсат бўлими етакчиси Ҳикмат Гажиев
билан учрашувда шундай баёнот берди. Томонлар икки давлат ўртасида маданий-гуманитар
ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Аида Балаева,
Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири:
- Халқларимизни
бизнинг умумий тарихимиз, тарихий кодимиз боғлаб туришини ҳисобга олиш лозим. Ва
бизнинг халқлар ҳамиша бир-бирининг ғалабаларидан самимий севинган, мураккаб
вазиятларда ҳамдард бўлган. Бизнинг тил ва маданий яқинлигимиз яратувчанлик
ишларини, барча йўналишларда ўзаро шерикликни кучайтириш имконини беради. Жумладан,
президентларимиз келишувига биноан, айни пайтда Озарбайжонда Қозоғистон
маданияти кунлари бўлиб ўтяпти. Бу, ўз навбатида, мамлакатларимизнинг
маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро алоқаларига янги туртки беради.
Қозоғистон маданияти кунлари доирасида озарбайжонлик томошабинлар «Хассак» этно-фольклор ансамбли ижросида қозоқ бастакорлари асарларини тинглаш, Қозоғистон давлат болалар ва ёшлар академик театрининг «Қоракўз» спектаклини кўриш, шунингдек, Қозоғистон рассомларининг турли жанрларга доир кўргазмасини томоша қилиш имконига эга бўлди. Улкан тадбир санъат усталари гала-концерти билан якунланди. Таъкидлаш лозимки, 2024 йилда Қозоғистонда Озарбайжон маданияти кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.