«Қозоғистон – олий даражали ҳамкоримиз, маданиятлар, динлар ва тамаддунлар орасидаги мулоқотдаги шеригимиз». Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан учрашувда шундай деди. У Қозоғистонга Марказий Осиёдаги таянч давлат, Шарқ ва Ғарбни боғловчи кўприк, дея таъриф берди. БМТ ташаббусларини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирди. Бош котиб республиканинг тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини таъминлашга қўшаётган ҳиссасини алоҳида кўрсатиб ўтди. Мурат Нуртлеу Қозоғистоннинг ташқи сиёсатдаги устуворликлари, Алматида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш Минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси, юртимизда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар ҳақида гапирди. Томонлар Нью-Йоркда ўтказилган Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 79-сессияси доирасида учрашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.