Астанада Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин бошчилигида
Коррупцияга қарши курашиш комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Иштирокчилар
2022-2026 йилларга мўлжалланган республика Антикоррупциявий сиёсат концепциясини
кўриб чиқди. Ҳужжат давлатимизда ўтказилган ислоҳотларнинг давоми бўлиб, жамиятда
коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга
қаратилган. Давлат маслаҳатчиси коррупция даражасини пасайтириш бўйича объектив
маълумотларни мониторинг қилиш, келгусида бу иллатга қарши курашиш бўйича
самарали чора-тадбирлар ва амалиётларни татбиқ этишда ГРЕКО хорижий экспертлари
билан ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Хуршида
Абдуллаева таржимаси.