Қосим-Жўмарт Тўқаев Республика жамоат штабида Exit-poll натижалари билан танишди. Амалдаги давлат раҳбари уларнинг барчасида пешқадам. У коалиция аъзоларига юксак ишонч учун миннатдорчилик билдирди, бўлиб ўтган сайлов кампаниясини тарихий деб атади. Шу билан бирга, кучли давлатчилик учун биринчи навбатда адолат ўрнатилиши зарурлигига урғу берди. Бусиз ислоҳот ўтказиш имконсиз. Шунинг учун Қосим-Жўмарт Тўқаев барча фуқароларни адолат йўлида жипслашиш ва ишга киришишга чақирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси