Қосим-Жўмарт Тўқаев Озарбайжон Республикаси
ва Арманистон Республикасининг ташқи ишлар вазирлари тинчлик шартномасини
тайёрлаш бўйича музокараларга киришишини қутлади. Эслатамиз, Қозоғистон томони
шундай таклиф билдирганди. Ўз баёнотида Давлат раҳбари мазкур тадбирнинг 1991
йил декабрида МДҲ давлатлари мустақил ривожланиши ва давлатлараро чегаралар
тамойилларини кўрсатиб берган Алма-Ата декларацияси имзоланган Алмати шаҳрида
ўтказилиши рамзий маънога эгалигини таъкидлади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев
келгуси учрашув Озарбайжон – Арманистон келишувлари амалда рўёбга чиқишига, Жанубий
Кавказда қисқа муддатда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига хизмат
қилишини тилга олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.