Қозоғистон ва Россия мутахассислари биргаликда тошқинларга қарши чора-тадбирларни муҳокама қилди. Мамлакатимиз делегацияси Оренбургга ташриф буюрди, унда гидрологик маълумотлар алмашинилди, вазият муҳокама қилинди. Томонлар вакиллари Ирикли сув омборидан Урал дарёсига сув чиқариш ҳажмини ошириш ҳақида келишиб олди. Ҳозир дарёга секундига 108 куб метр сув тушаяпти, унинг ҳажми 130 куб метрга тенг. Мутахассислар таъкидлашича, ҳозирча тошқин хавфи йўқ, қўшимча сув агросаноат учун ишлатилиши мумкин.
Нариман Тўреғалиев, Ғарбий
Қозоғистон вилояти ҳокими:
– Дастлабки прогнозларга
кўра, сув сатҳи 6-6 ярим
метрга кўтарилади. Ҳозир
у вилоятга юбориляпти. Сониясига 60 куб метр келаётган бўлса, ҳозир
бу кўрсаткич 108 куб метрга етади. Бу
эса яхши кўрсаткич. Дарё суви вилоятнинг жанубидаги сув
омборларига тўпланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

