Астанада ёш архив мутахассислари мактаби иш бошлади

Астанада ёш архив мутахассислари мактаби иш бошлади

Рақамлаштириш ва тарихий ҳужжатларни сақлаб қолиш. Пойтахтда анъанага кўра, ёш архив ходимлари ёзги мактаби очилди. Қозоғистон ва хориждан келган 100 нафардан зиёд ёш мутахассислар соҳанинг долзарб масалаларини муҳокама қилди, билим ва тажриба алмашади. Ёзги мактаб дастурига лекциялар, амалий машғ6улот ва тренинглар, қўшма лойиҳалар киритилди. Асосий эътибор рақамли технологиялар, сунъий идрок ва архив ишида машина таълимига қаратилади. Таъкидлаш лозимки, саккиз йил давомида 1 минг 200 нафар ёш мутахассис ушбу мактабни битирди.

Алия Мустафина, Қозоғистон Республикаси Президенти архиви директори:

- Жорий йилда Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий қурултойда рақамлаштирилган миллий архив яратиш зарурлигини тилга олди. Ёзги мактаб асосан мана шу мавзуда таълим берди. Бугунги кунда архивимизнинг ўқув зали рақамли форматда ишлаяпти. Фойдаланувчилар учун қулай. Жамғармамиздаги 1 миллион 500 мингта архив ҳужжати мавжуд.

Ольга Павленко, Россия университети проректори:

- Ҳозир Қозоғистон аҳлининг Улуғ Ватан уруши йилларидаги жасоратлари тўғрисида жуда катта ва жиддий лойиҳа муҳокама қилиняпти. Аслини олганда, Россиянинг ҳар қандай архивида, шунингдек, қозоқ архивларида ҳам Қозоғистоннинг нацизм устидан озонилган буюк Ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи жуда кўп материаллар, ҳужжатлар сақланаяпти. Бу ҳақда тарихий-ҳужжатли асарлар тайёрланяпти. Ушбу мактаб ҳужжатшунослик, рақамли ҳужжатшунослик, Россия ва Қозоғистон қўшма тадқиқотлари учун катта имкониятлар очаяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси