ЕОИИ рақамли тараққиёти дунё матбуоти эътиборида

ЕОИИ рақамли тараққиёти дунё матбуоти эътиборида

Астана яна бир марта Евроосиёнинг асосий марказларидан бири сифатида ўз мақомини тасдиқлади. Қозоғистон пойтахтида қатор халқаро анжуманларни ўтказди. V Евроосиё иқтисодий форуми, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши, Россия Президентининг давлат ташрифи жаҳон матбуоти эътиборини жалб этди.


Бритаиянинг Reuters агентлиги Қозоғистонда бунёд этиладиган биринчи атом электростанцияси қурилишига эътибор қаратди. Мақола муаллифи уни Марказий Осиёдаги энг йирик қўшма инфратузилмавий объектлардан бири сифатида таърифлади.


Айни вақтда, Қирғизистон оммавий ахборот воситалари Евроосиё форумининг рақамли кун тартиби ҳақида ёзди. Tazabek ЕОИИ бозори ривожланаётгани, савдодаги тўсиқлар олиб ташланаётганини кўрсатиб ўтди,


Kabar миллий ахборот агентлиги ЕОИИ давлатларидаги рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш бўйича ташаббусларга алоҳида эътибор қаратди.


News Central Asia эса молиявий ҳамкорлик таклифлари, шу жумладан, Қозоғистон Миллий банки ва Россия Марказий банки ўртасидаги миллий валюта свопи тўғрисида келишувни таҳлил қилди. Бу қадам икки мамлакат молия ташкилотлар ўртасида алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.


Умуман олганда, хориж аналитиклари ҳамда нашрлари Астанадаги учрашувларни ЕОИИда энергетика, иқтисодий интеграция ривожи, рақамли трансформация билан боғлайди.


Абдумалик Сарманов таржимаси