Озарбайжон президенти расмий ташриф билан Қозоғистонга келди

Озарбайжон президенти расмий ташриф билан Қозоғистонга келди

Музокаралар чоғида икки давлат етакчилари Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Тарафлар республикалар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни сезиларли даражада рағбатлантириш лозимлигини таъкидлашди. Унинг салоҳиятини ошириш имконияти ҳам мавжуд. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ушбу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказса бўлади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Озарбайжон Қозоғистон учун биродар, жуда яқин давлат саналади. Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасида ҳар томонлама ҳамкорликни, албатта, сиёсий саҳнадаги шерикликни ривожлантириш учун биз томонимиздан барча ишлар иккитомонлама шаклда ёки халқаро ташкилотлар мисолида  амалга оширилади. Сизнинг ташрифингизга тараддуд кўргандик. Биз Кавказорти минтақасида етакчи роль ўйнайдиган Озарбайжон билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича жуда жиддий ишларни амалга ошириш ниятидамиз. Орамизда бирор бир муаммо йўқ. Фақат айни шу йўналишда олға бориш истаги мавжуд.

Илҳом Алиев, Озарбайжон президенти:

- Сиз таъкидлаганингиз каби, мамлакатларимиз ўзаро биродарлик туйғулари билан боғланган. Бу икки тарафлама шерикликни ривожлантириш учун яхши асос. Ҳамкорлик йўналишларига келсак, уларни санаб ўтиш жуда узоқ вақт талаб этади, чунки улар ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларини қамраб олган. Албатта, ҳозирги шароитда савдо-иқтисодий ва сармоявий лойиҳаларга, шунингдек,  транспорт-логистика инфратузилмасига оид лойиҳаларга кўпроқ аҳамият берилади.

Савдодан ташқари икки давлат ўртасида маданий ҳамкорлик ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Жорий йилда Озарбайжонда Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. Юртимизда бир қатор тадбирлар ўтказилиши режа қилинган. Хусусан, таниқли давлат арбоби Ҳайдар Алиев номи берилган кўча очилади, ушбу тадбир озарбайжон халқи буюк фарзандининг юз йиллигига бағишланган. Шу билан бирга, унинг ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильм тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси