Қозоғистон жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги тизимида

Қозоғистон жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги тизимида

Бугунги кунда 70 дан зиёд давлатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юборади. Республика – Марказий Осиё минтақасида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича асосий ўрин тутади ва дон, мойли ўсимликлар экспорти бўйича пешқадам. Шунингдек, Қозоғистон Европа бозори учун агро-экспортёр бўлиши учун ҳам имкониятлар етарли. Йирик немис қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарувчиларидан бирининг бош директори Ян Хендрик Мор шундай баёнот берди.

Ян-Хендрик Мор, қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарувчи компания бош директори /Германия/:

- Биринчидан, Қозоғистон улкан захираларга эга йирик давлат. Шу жумладан, унинг 22 миллион гектар қишлоқ хўжалик учун ишлатиладиган далалари бор. Бу эса соҳани ривожлантириш имконини беради. Иккинчидан, Қозоғистон буғдой экспорти бўйича жаҳонда 9-ўринда, у озиқ-овқат таъминоти тизимида катта ўрин тутади.

Менимча, Қозоғистоннинг экспортни кенгайтириш учун имкониятлари кўп. Европа, Африка, бутун дунёни таъминлаш йўлларини ахтариш керак. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришдан ташқари уларнинг нархи ҳам жуда муҳим. Ўзи истеъмол қиладиганидан кўп озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчи ҳар бир давлат, масалан, Россия, Украина ёки Қозоғистон экспорт билан шуғуллана олади. 8 миллиард одамни таъминлаш осон вазифа эмас. Жаҳон ҳамжамияти халқаро бозорга маҳсулотини чиқарган республика учун йўл очиб бериши зарур. Қозоғистон шундай давлат бўла олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси