Қозоғистон Президенти Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ноёб тузилма эканлигини айтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев сиёсий, иқтисодий ва маданий шерикликни мустаҳкамлашда ташкилотнинг улкан
салоҳиятини юксак баҳолади. Давлат раҳбари айтишича, минтақавий ва глобал
хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. 1 январдан иш бошлаган ташкилотнинг янги Бош котиби Нурлан Ермекбаев Президентга ШҲТнинг ҳозирги фаолияти ва
ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари борасида маълумот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ШҲТ фаолиятини такомиллаштиришда давом этиш, халқаро бирлашмалар билан
алоқаларни фаоллаштириш, шунингдек, Қозоғистон Ташкилот доирасида таклиф қилган
«Адолатли дунё, ҳамжиҳатлик ва тараққиёт учун жаҳон бирлиги ҳақида» ташаббусини
илгари суриш муҳимлигини уқтирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

