Нефтга боғлиқ бўлмаган соҳалар ривожланишда пешқадам

Нефтга боғлиқ бўлмаган соҳалар ривожланишда пешқадам

Қозоғистонда иқтисодиёт барқарор ўсиш намойиш этишда давом этмоқда. Биринчи яримйиллик якунига кўра, мамлакатда ЯИМ  4,1 фоизга ошган, реал секторда ўсиш 5,1 фоизга ўсган. Миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, бунда нефтдан ташқари секторлар катта роль ўйнаган. Ўсишнинг асосий драйверлари ишлаб чиқариш саноати, қурилиш, транспорт, савдо ва қишлоқ хўжалиги бўлди. Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин  мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир маърузасини Ҳукуматга тақдим этди. Унинг айтишича, юртимизда инвестиция фаоллиги юқори даражада сақланиб турибди. Шу йилнинг январь-июнь даврида асосий капиталга маблағлар деярли 10 фоизга ўсган, бунда хусусий сармоялар ҳажми 21 фоиздан кўпроққа ўсган. Ҳукумат агросаноат маҳсулотлари экспортидаги ўсишни кўрсатди. 4 ой ичида Қозоғистон хорижга 3 миллиард долларга тенг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказган, бу ўтган йилнинг шу давридагидан 36 фоизга кўп. Тадбиркорлик субъектлари сони кўпайди, бюджет  даромадларида ижобий динамика кузатиляпти. Ҳукумат жорий йилда иқтисодиёт ўсиши 5 фоиздан кам бўлмаслигига умид қилмоқда.

Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири:

- Иқтисодий ўсишни кўзлаб фаол сиёсат юритиляпти. Устувор йўналишларни молиялаштириш учун мўлжалланган бюджетдаги 1 триллион тенгедан 398 миллиард тенгеси «Байтерек» холдингига ажратилди. Холдинг томонидан умумий қиймати 5,1 триллион тенгега тенг лойиҳалар молиялаштирилди. Миллий иқтисодиёт вазирлиги хомашё сегментларидаги 10 та йўналиш таҳлилини тайёрланди. Улар асосида металлургия, нефть-газ кимёси, кўмир кимёси ва агросаноат мажмуасида 231 та истиқболли лойиҳа учун жамғарма шакллантирилди. Март ойида бошланган фаолият туфайли 40 та халқаро компания бирга ишлашга қизиқиш билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.