Давлат тили глобал лингвистик ҳамжамиятга қўшилди. Биринчи қозоқ-инглиз луғати Oxford Global Languages бутун дунё ҳамжамиятининг бир қисмига айланди. Ҳозир бу майдонча дунёда энг кенг тарқалган ва нуфузли тармоқ ҳисобланади ва 100 та тилни ўз ичига олади. Луғат президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига кўра ишлаб чиқилди. Тўпламда қозоқ ва инглиз тилининг замонавий тил бойлиги акс этган. Oxford Qazaq Dictionary 60 минг сўзни ўз ичига олган. Унга маданият, ахборот технологиялари, тиббиёт, иқтисод, молия ва савдога оид сўзлр киритилган. Бундан ташқари, луғатда грамматика, талаффуз ва орфографияга оид қисқа қоидалар, шунингдек, тадбиркорлик ва электрон ёзишмалар намуналари бор. Бу асарни тайёрлаш учун республиканинг 50 нафар тажрибали лингвисти 4 йил давомида меҳнат қилди. Китоб 10 минг нусхада чоп этилди.
Рауан Кенжеханули,
«Қозоқ тили» халқаро жамияти президенти:
- Асос сифатида биз
дунёда энг ишончли луғатлар сифатида кўриладиган машҳур Оксфорд луғатларининг
услубияти, технологияси ва реестрии олдик, Оксфорд эса ишимизнинг экспертизаси
билан шуғулланди. Биздаги тилшунослик институти ҳам бу иш билан шуғулланди. Шу
тариқа, фаолиятимиз экспертлар чиғириғидан ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.