Қозоғистон
Президенти Туркияга расмий ташриф билан борди. Анқара халқаро аэропортида Қосим-Жўмарт
Тўқаевни Туркия
Президенти шахсан кутиб олди. Трап қаршисида Фахрий қоровул саф тортди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ражаб Тойиб Эрдўғонга меҳмондўстлиги
учун миннатдорчилик билдирди. Икки давлат ўртасида зиддиятлар йўқлигини
кўрсатиб ўтди. Мамлакатларни дўстлик ва самарали ҳамкорлик боғлаб турибди.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Президенти ташрифи давомида қозоқ-турк икки томонлама стратегик
шерикчилигини янада мустаҳкамлашга қаратилган музокаралар ўтказилиши
режалаштирилган,
Абдумалик Сарманов таржимаси

