Жорий йилда республика бюджетидан «Овул омонати» дастурини
рўёбга чиқариш учун 100 миллиард тенге ажратилди. Унинг доирасида қишлоқ аҳли
учун 17 минг микрокредит йўналтирилади. Бу эса, ўз навбатида, 18 минг янги иш
ўрнини яратиш ва, энг муҳими, аҳоли даромадини ошириш учун йўл очади.
Республика штабида дастур ижроси масаласи кўрилди. Бош вазир таъкидлашича, қатор минтақаларда
ўзгаришлар суръати паст. Алихан Смаилов аҳоли билан ишлашни
жадаллаштиришга чақирди. Унинг таъкидлашича, кредит фоизи анча арзон. 5-7 йилга
2,5 фоиздан тақдим этиляпти. Умуман олганда, «Овул омонати» дастури 10 та
минтақада анчагина кенг суръатда рўёбга чиқарилмоқда. Ҳукумат раҳбари маблағни
ўзлаштириш, ўрнида ишлатиш ва вақтида қайтарилишини таъминлаш бўйича ҳокимларга
топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси