Қозоғистон Тараққиёт банки Германиянинг учта етакчи молиявий ташкилоти билан инвестициявий шартнома тузди. Улар иқтисоднинг асосий соҳаларида ишлаётган қатор лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган. Шулардан бирига кўра немис конгломерати 200 миллион доллар маблағ етказиб бериши мўлжалланган. Яна иккита ҳужжатнинг ҳар бирида атрофлича ўрганилган шарт-шароитларга мувофиқ 100 миллион еврогача маблағ киритилиши кўзда тутилган. Биринчи ҳужжат кредит агентликлари воситасида Қозоғистон корхоналарининг Германияга маҳсулот экспортини қўллаб-қувватлашга қаратилган, иккинчиси республика инфратузилмалари ва саноатини ривожлантиришга мўлжалланган. Таъкидлаш лозимки, уларнинг ҳаммаси Германия федерал канцлери Олаф Шольцнинг Астанага ташрифи доирасида ўтказилган Қозоғистон – Германия бизнес-форумида кучга кирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.