Хитой Қозоғистоннинг аэрокосмик соҳаси учун қайтарилмайдиган грантлар ажратади. Бу борада икки давлат ташкилотлари махсус меморандум имзолади. Янги шартнома доирасида Осмон ости мамлакати мамлакатимизда космик технологияларни ривожлантириш учун 100 миллион юань ажратди. Бу маблағ ушбу йўналишда ишлаётган илмий-тадқиқот институтларининг инфратузилмасини янгилаш учун ишлатилади. Астрофизика ва ионосферани ўрганишга қаратилган қўшма лойиҳалар бошланади. Фан ва ишлаб чиқариш тажрибасини баҳам кўриш мўлжалланган. Вазирлик грантлар танлов асосида тақсимланишини кўрсатиб ўтишди.
Баубек Ўралмағамбетов, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги қўмита раиси:
– Шартнома бор. Аниқ лойиҳаларни молиялаштиришг масаласида аниқ тартибга риоя этилади. Регламентга мувофиқ саралаш ишлари амалга оширилади. Биз ўзимиз учун зарур нарсалар рўйхатини кўрсатамиз. Кейин Хитой билан бирга бир неча лойиҳани саралаймиз. Тизимга мувофиқ Хитой ишлаб чиқариш компаниялари, илмий компаниялари орасида танлов ўтказамиз. Ғолиб бўлган Хитой компаниялари грант ҳисобидан билими, технологиясини трансферт қилади.